Payshanba, 21.09.2017, 23.22.32
Приветствую Вас Гость | RSS

"xXx"Studio taqdim etadi !!!

Menyu

Qizqarli Partallar

Mini-Chat

500

Top-10

«Yulduzlar Reytingi»
Всего ответов: 7081

OnLine


On-Lineda 1
Mehmon 1
Ishtirokchi 0
Главная » 2011 » Avgust » 20 » Сардор Раҳимхон: "Уйланиб, бахтимни топдим, яқинда ота бўламан
23.19.38
Сардор Раҳимхон: "Уйланиб, бахтимни топдим, яқинда ота бўламан

Сардор Раҳимхон: "Уйланиб, бахтимни топдим, яқинда ота
бўламан!”

http://img.uz/d/2011/08/4e3cbb5cb921c.gif

— Машҳурлик ўзининг эвазига самимийликни талаб қилади, деган гапларга
қанчалик қўшиласиз?



— Бу фикрга мутлақо қаршиман. Машҳурлик самимийлик эвазига келади.
Ҳатто, қўшиқни тинглаб, хонанда уни самимий, юракдан ижро этганми ё йўқ,
билса бўлади. Саҳнада ҳам хонанда самимият ё кибр билан турибдими, халқ
бунинг фарқига боради. Самимияти йўқолган хонандаларнинг қанчаси
эътибордан қолганига кўп бор гувоҳ бўлганман. Ҳозирги кунда аввалгига
қараганда анчайин самимийлигим ошган. Шу самимият орқасида нон
топаётганимни била туриб, уни сохталикка алмаштиришнинг ўзи ахмоқлик!


Суҳбатлардан бирида Фарруҳ Соипов «олқишлар, дастхатлар, суратга
тушишлар, сени танишлари... буларнинг ҳеч ҳам ҳавас қиларли жойи йўқ!»
деганди... Бу фикрга қўшиласизми?



— Йўқ, мен бу фикрга қаршиман. Халқнинг эътиборига тушиш катта бахт-ку!
Биров сизга меҳри борлиги учун келиб, дастхат сўрайди, расмга тушса,
ўзини бахтиёр ҳис қилади. Бу ҳавас қилса арзигулик жараён.



— Таъбир жоиз бўлса, ҳали-ҳануз қизларнинг ёқимтойисиз. Бу «юк»ни
кўтариб юриш оғир эмасми?



— Йўқ. Буни юк деб билмайман. Қизларнинг ёқимтойи бўлишни қўлдан бой
бермаслик учун ўзимни ҳар кўйга соладиган хонанда эмасман. Хурсанд
бўладиган жиҳатим — мухлисаларим Сардор Раҳимхонни уйланган ё
уйланмаганига қараб яхши кўришмайди. Тўйдан аввал буни мухлисаларимга
тушунтира олганимдан хурсандман.



— Кўпинча ичидан ўтаётганини билдирмаслик учун Сардор Раҳимхон табассум
ортига бекиниб олади. Сизни яқиндан билганим учун бу мавзуни очиқ
қолдиришни истамадим.



— Кўпинча бу жараён қийин кечади. Кулиб туришга ўзимда базўр куч
топаман. Чунки одамлар ташвишимга эмас, қувончимга қизиқади-да!
Кайфиятим билан кимнингдир кайфияти белгиланишини билганим учун ҳам
табассум улашишга уринаман. Айниқса, ким биландир уришиб қолиб, нохуш
хабар эшита туриб, яхши кайфиятда саҳнага чиқиш анча мушкул. Лекин
Худога шукр, шу кунгача бундай вазиятларда ўзимда куч топа олаяпман.



— Сен бугун учун яша, кечаги кун тарих, эрта эса жумбоқ. Ушбу нақлни
қандай изоҳлаган бўлардингиз?



— Бугун учун яша, деган жумлани бошқачароқ изоҳлаган бўлардим. Боиси,
эртанги кундан умидвор бўлиб яшаш лозим. Шахсан мен эртанги кун билан
яшаш тарафдориман.



— Бастакор Алишер Икромов «Сардор кўпроқ шўх, тўйбоп қўшиқлар куйлайди.
Менга бу йўналиши ёқмайди», деганди...



— Алишер аканинг гапига юз фоиз қўшиламан. Бу ҳақда ўзимга ҳам кўп
айтишаяпти. Вазият тақозо қилгани учун ҳам охирги пайтларда шўх
қўшиқларга боғланиб қолдим. Бастакорларнинг ёнига борганимда, шўх қўшиқ
эшитиб, ёқтириб қолиб куйладим. Бу вазият кўп такрорланди. Бу билан
маҳзун қўшиқларни атай куйламаяпман, демоқчи эмасман. Куз ойларида бир
нечта маҳзун қўшиқни мухлисларга ҳавола этмоқчиман.



— Шоу-бизнесда сиз англаб етган ҳақиқат?



— Шоу-бизнесда қулоғи кар, тили соқов, кўзи кўр бўлиш керак. Юлдуз
Ибрагимовна «санъаткорнинг тиши темирдан бўлиши керак», деганди. Мен
буни бўрттириброқ, юраги тошдан бўлиши лозим, демоқчиман. «Иккита
қўчқорнинг боши битта қозонда қайнамайди», дейишади. Юз фоиз кафолати
билан айтаман, бу бўлмаган гап. Санъаткорлар ҳам бир-бирига дўст бўла
олади. Санъатда қачон юксаласан, қачонки ҳавас қилишни билсанг. Яна бир
ҳақиқат — санъатдаги муваффақият истеъдод билан ўлчанмайди.



— Жамоат жойида ўз «мен»ини ноўрин талаб қиладиган санъаткорларга
мунсабатингиз?



— Бу кибр, манманлик, юлдузлик касалидан бошқа нарса эмас. Санъаткор
юксалгани сари кўзини шира босади. Лекин кўп ҳолларда бунга
санъаткорнинг ўзи эмас, муҳит сабаб бўлади. Масалан, атрофимдагилар
«Сардор ака, либосингизни беринг, мен кўтариб оламан», дейишади.
Сартарошхонага борсам ҳам кутиб турган мижоз қолиб, «Сардор ака,
келинг!» деб қўли кўксида қарши олади. Таомнинг ҳам сараси менга
илинади, чойни ҳам биринчи менга узатишади. Ваҳоланки, ўша ерда ёши
мендан катта одамлар бўлиши ҳам мумкин. Табиийки, санъаткор шу эътибор,
хашамга ўрганиб қолади. Ўрганган кўнгил эса ўртанса қўймас. Шундай
шароит бўлмай қолса, ўзингиз талаб қилишни бошлайсиз. Устозимиз Озодбек
Назарбеков ўз кибрини синдириш учун офисига қамалиб олиб, ҳожатхонасини
ўзи тозалар экан. Мен ҳам буни ўзимда синашни бошладим. Рафиқам дам
олаётган бўлса, ўзим майда-чуйда кирларимни, идишларни юваман. Энг
муҳими, оёғимиз ердан узилмасин.



— Юқоридаги саволни бежиз бермадим. «Қопқон» кўрсатувини суратга олиш
жараёнида таниқли хонанда Анвар Санаев билан яхшигина сен-менга бориб
қолганингизга кўпчилик мухлислар гувоҳ бўлган. Рости, ўша вазиятдаги
зукколигингизга кўпчилик тан берганди...



— Кимнидир ёмонлаш фикридан йироқман. Ўша пайтда шайтон иккимизни ҳам
йўлдан урди. Худога шукр, бу вазиятдан иккимиз ҳам муносиб чиқа олдик.
Ўша пайтда мен ҳам жиззакиликка берилгандирман...



— 11 рақами сиз учун кандай ахамиятга эга? Лойиҳа шартига биноан мен
айнан ўн биринчи бўлиб сиздан интервью олаяпман...



— Рақамлар менинг ҳаётимда аҳамият касб этмайди.



— 11 июл «халқаро шоколад» куни. Уни ёмон кўрадиган одам кам бўлса
керак...



— (Кулади). Охирги пайтларда вазн билан боғлиқ муаммолар туғилгани боис
ширинликлардан ўзимни тийяпман. Бир сўз билан айтганда, парҳездаман.





Энг кулгили миш-мишларга жиддий жавоб
Просмотров: 1414 | Добавил: Umid_Virus | Рейтинг: 3.5/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Sayga Kirish

Izlash

Kuzatkich